Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.02.2017 11:33 Чоп этиш версияси

Ибратли умр

Тошкент давлат юридек университетида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

“Заҳириддин Муҳаммад Бобур – йирик давлат арбоби, машҳур адиб, буюк шоир ва истеъдодли олим” мавзуида ўтказилган тадбирда шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, профессор ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тошкент давлат юридек университети ректори Е.Каньязов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида бой маънавий меросимизни ривожлантириш ва кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

– Бобур асарларининг жаҳон адабиётидаги ўрни, ёшлар тарбиясидаги беқиёс аҳамияти ҳозирги кунда бутун дунёда тан олиниб, эътироф этилмоқда, – дейди филология фанлари доктори, профессор Улфатхон Муҳибова. – Улуғ мутафаккир асарлари қалбимизда гўзаллик, нафосат, эзгулик туйғусини уйғотади. Ҳар биримизни Ватанни кўз қорачиғидек асрашга, астойдил севишга, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашга даъват этади.

Тадбирда Бобур ғазалларидан намуналар ўқилди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаларининг шоир ғазаллари билан айтилувчи куй ва қўшиқлари барчага хушкайфият бағишлади.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
711






Все о погоде - Pogoda.uz