ЎзА Ўзбек

02.07.2018 16:00 Чоп этиш версияси

Иқтисодий тараққиётнинг муҳим тармоғи

Иқтисодий тараққиётнинг муҳим тармоғи
Мамлакатимизнинг улкан сайёҳлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, миллий туризм маҳсулотлари яратиш ва уни жаҳон бозорида кенг тарғиб қилиш, соҳага илғор инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш, инвестицияларни жалб қилиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар юксак самара бераётир.

Президентимизнинг 2018 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони бу борадаги ишлар ривожини янги босқичга кўтаришда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган "Мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи: туризмнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш йўллари" мавзусидаги ўқув-семинарда шулар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, фармон ижроси юзасидан партия томонидан амалга оширилган ишлар, галдаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

– Тадбирга партиянинг марказий, туман ва шаҳар кенгашлари масъуллари, вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ҳудудий бўлими вакиллари ҳам жалб этилган, – дейди партия вилоят кенгаши раиси М.Назаров. – Мақсад – туризмни ривожлантириш билан боғлиқ амалдаги қонун ҳужжатларининг вилоятдаги ижросини ўрганиш. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шундай ҳолатлар муҳокамасини халқ депутатлари маҳаллий кенгаш сессияларига киритиш ҳамда мансабдор шахсларнинг соҳага доир ҳисоботини депутатлик корпуси орқали эшитиш ишларини жонлантиришдир.

Тадбирда туризмни ривожлантириш борасида самарали фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ фаоллар партия томонидан рағбатлантирилди. 

А.Худойқулов, ЎзА
12 155