Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.03.2018 20:16 Чоп этиш версияси

Иқтисод фанлари доктори диний оқимларга мансублик рўйхатидан чиқарилди

Иқтисод фанлари доктори диний оқимларга мансублик рўйхатидан чиқарилди
Поп туманида яшовчи Аъзамжон Тошматов (исми-шарифи ўзгартирилган) Корея Республикасига 2000 йилларда ўқишга бориб, бу ердаги олий ўқув юртида таҳсил олиш жараёнида диний экстремистик оқим аъзолари билан билиб-билмай мулоқотга киришиб қолади. Ҳаётидаги бу ўзгаришлар Ўзбекистондаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўрганилиб, унга жиноий қидирув эълон қилинади.

Бундан хабар топган Аъзамжон ўзи билан боғлиқ барча материалларни Ўзбекистон томонига тақдим этади. Аммо тайинли жавоб ололмагач, Ватанга қайтмасликни ягона чора сифатида қабул қилади ва Кореяда меҳнатини давом эттиради.

Фуқаро 2017 йилда Давлат раҳбари Шавкат Мирзиеёвнинг диний эътиқод ва ҳуқуқлар борасидаги сиёсатидан хабар топиб, порталга хат билан мурожаат қилади. Шундан кейин уни қийнайдиган муаммо атрофлича кўриб чиқилади ва она юртига қайтса жиноий тақиб қилинмаслигига ишончи ўйғонади.

Иқтисод фанлари доктори бўлган йигит нафақат диний оқимларга мансублик рўйхатидан чиқарилди, балки ундан мамлакат тараққиёти учун ҳисса қўшиш борасида таклиф ва мулоҳазалар билан иштирок этиш имконияти яратилди.

– Очиғи, ўзга юртларда сарсон-саргардонликдан ортиқ азоб-изтироб бўлмаса керак, – дейди А.Тошматов. – Икки нафар фарзандим Кореяда туғилди. Президент хориждаги ёшлар ҳам Ўзбекистон тараққиёти учун ўз илми, билими ва тажрибаси билан хизмат қилса, барча шароитларни муҳайё қиламан деган мурожаати қалбимга катта ўт ёқди. Ватанимга қайтгач, тергов жараёнларида барча нарсага ойдинлик киритилди. Ҳозир пойтахтдаги энг нуфузли олийгоҳда меҳнат қилаяпман. Шу билан бирга инвестициялар бўйича давлат дастурлари лойиҳаларига жалб қилинганман. Таълим соҳасини такомиллаштириш бўйича ҳам лойиҳа тайёрлаяпман. Олиб борилаётган барча ислоҳотларни нафақат қўллаб-қувватлайман, балки сидқидилдан ҳисса қўшаётганимдан мамнунман.

Наманган вилояти Поп туманидаги маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи томонидан ана шундай оилалардаги муҳит ҳам ўрганилмоқда.

Айни пайтда давом этаётган шундай кўлами кенг тадбирлар давомида 3-республика ишчи гуруҳи тумандаги “Уйғур” МФЙда бўлиб, 115 та хонадонга кирди ва 131 та муаммони аниқлади. 6-гуруҳ “Пиллакаш” МФЙда 350 та хонадонда бўлиб, 250 та муаммони аниқлади. 13-гуруҳ “Юқори Хонабод” МФЙдаги 204 та хонадонда бўлиб, 150 та муаммони аниқлади.

Ўрганиш давомида тўпланган материаллар Республика ишчи гуруҳи штабига тақдим этилмоқда. Шу ернинг ўзида муаммолар бартараф этилиш чоралари кўрилмоқда.


9 211