Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.11.2017 18:06 Чоп этиш версияси

Гиёҳвандлик ҳудуд, чегара, миллат танламайди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ноябрь-декабрь ойларида талаба-ёшлар ўртасида профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида «Гиёҳвандлик – ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш иллат» мавзуида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.

Ана шундай тадбирлардан бири Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети қошида ташкил этилган Ўзбекистон – Япония ёшлар инновация марказида бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази мутахассислари, Тошкент шаҳар наркология диспансери врач-онкологлари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирок этди.

Мамлакатимизда ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши, истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариш учун барча шарт-шароит яратилаётгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 14 сентябрда имзоланган "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Мамлакатимизда қонунбузарлик, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, гиёҳвандлик, одам савдоси ва миссионерлик каби ёт ғояларга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Тадбирда шиддат билан ўзгариб бораётган, ғоявий таҳдидлар, ахборот хуружи, диний экстремизм ва миссионерлик ҳаракатлари, терроризм, турли хил оқимлар авж олаётган бир даврда талаба-ёшларда мафкуравий иммунитетни кучайтириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Гиёҳвандликнинг инсон саломатлигига салбий таъсири, келтириб чиқарадиган асоратлари хусусида сўз юритилди.

Талабалар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
2 894






Все о погоде - Pogoda.uz