Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.04.2017 15:35 Чоп этиш версияси

Германиялик шифокорлар кўрик ўтказди

"Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг тиббий-ижтимоий марказида Германиянинг «Friedensdorf International» халқаро ташкилоти мутахассислари Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказди.

Биринчи Президентимизнинг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

“Соғлом авлод учун” фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Friedensdorf International» халқаро ташкилоти ҳамкорлигида 12 ёшгача бўлган бемор болалар самарали даволаниб, реабилитация қилиб келинмоқда.

– Ташрифимиз доирасида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида бўлиб, бемор болаларни кўрикдан ўтказдик, – дейди «Friedensdorf International» халқаро ташкилоти директори ўринбосари Кевин Дахлбрук. – Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларига ҳам боришни режалаштирганмиз. Мамлакатингиз шифокорлари билан ҳамкорликда бемор болаларни соғлом ҳаётга қайтаришдан мамнунмиз.

Тиббий-ижтимоий марказда туғма нуқсонли, куйиш ва жароҳат асоратларидан азият чекаётган болалар тиббий текширувдан ўтказилди, мутахассислар томонидан тавсиялар берилди. Уларнинг айримлари Германия клиникаларида даволанадиган бўлди.

Севара Алижонова, ЎзА
2 415






Все о погоде - Pogoda.uz