Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.07.2018 13:37 Чоп этиш версияси

“Gentra” олишда амалий ёрдам кўрсатилди

“Gentra” олишда амалий ёрдам кўрсатилди
Автомашина учун 100 фоиз тўлов амалга оширган бўлса-да, автосалон шартномада келтирилган муддат тугаганига қарамай машинани фуқарога беришни пайсалга солиб келган.

2018 йил 18 июнь куни Навоий вилояти, Навоий шаҳар, “Ғалаба” шоҳ кўчаси, 222-уй, 14-хонадонда яшовчи Асроржон Муқимовнинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси “Ишонч телефони”га қилган мурожаати Кармана туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Фуқаро мурожаатида 2018 йил 2 февраль куни тумандаги “Янги ариқ” МФЙда жойлашган “NAVOIY AVTO MOTORS” МЧЖдан шартнома асосида “Gentra” русумли автомашинага 100 фоиз тўлов амалга оширгани, аммо шартномада келтирилган муддат тугаган бўлса-да, машинани ололмаётганлигидан норозилигини билдирган.

Мурожаат бўйича жамият мутахассислари томонидан “NAVOIY AVTO MOTORS” МЧЖга хат орқали мурожаат қилинди. МЧЖнинг жавоб хатига асосан автомашина жорий йилнинг 30 июлига қадар етказиб берилиши маълум қилинган бўлса-да, туман жамияти ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан жорий йилнинг 11 июль куни автомашина фуқаро А.Муқимовга топширилди. Мурожаатни ўрганиш якунида фуқаро туман жамиятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

ЎзА
14 571