Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2018 12:39 Чоп этиш версияси

ФВВ Қозоғистондаги ЙПХда ҳалок бўлган ўзбекистонлик фуқароларнинг дастлабки рўйхатини эълон қилди

Кеча, 1 март куни Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Қозоғистон Республикаси Манғистов вилояти Манғистон туманидаги Саётес қишлоғи яқинида «Оқтов – Бейнов» автойўлида «Shacman» юк машинаси (давлат рақами – 737 DPA/12) «Lada Largus» енгил автомобили (давлат рақами – 90 S 830 JA) билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ оқибатида автомобиль ёниб кетган ва воқеа жойида дастлабки маълумотларга кўра, 7 фуқаро, шу жумладан, 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Қозоғистон Республикаси ИИВ билан ҳамкорликда амалга оширилган тадбирлар натижасида «Lada Largus» автомобилида бўлган олти нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсини аниқлади.

Булар:

1. Аллаяров Расулбек Қўзибоевич – 23.02.1981 й.т., Хоразм вилояти Шовот тумани, Гулчи кўчаси, 19-уйда истиқомат қилган (ҳайдовчи).

2. Душамов Зокир Қуронбоевич – 11.04.1977 й.т., Хоразм вилояти Шовот тумани, «Чукли» ҚФЙда истиқомат қилган (йўловчи).

3. Раҳимов Шерзод Сапарбоевич – 12.07.1980 й.т., Хоразм вилояти Шовот тумани, «Гулистон» шаҳарчасида истиқомат қилган (йўловчи).

4. Бекназаров Мардонбек Хушнуд ўғли – 27.10.1995 й.т., Хоразм вилояти, Боғот тумани “Найман” ҚФЙда истиқомат қилган (йўловчи).

5. Мадаминов Ғайрат Рўзматович – 13.10.1985 й.т., Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Гурлан шаҳарчаси, Махтумқули кўчаси, 34-уйда истиқомат қилган (йўловчи).

6. Болтаев Маҳмуджон Собуржон ўғли – 21.09.1995 й.т., Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани «Остона» ҚФЙда истиқомат қилган (йўловчи).

Ушбу ҳолат юзасидан батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (+998 71) 147-10-50 тезкор рақамидан олиш мумкин. 

ЎзА
12 401