Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.02.2018 17:34 Чоп этиш версияси

Фуқароларнинг прокуратурага ишончи ортмоқда

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунига қатъий риоя қилиниши устидан назорат кучайтирилгани натижасида аҳолининг прокуратура органларига ишончи ортмоқда.

Буни прокуратура органларига мурожаат қилувчилар сони кўпайиб бораётганида ҳам кўриш мумкин.

Жиззах вилояти прокуратурасига 2017 йилда 18 минг 652 мурожаат келиб тушган. Бу 2016 йилда қилинган мурожаатларга нисбатан 2 минг 633 тага кўпдир. Шунингдек, вилоят прокуратура органлари томонидан 6 минг 460 фуқаро бевосита қабул қилинган. Ушбу мурожаатлар ва қабуллар давомида 2 минг 425 фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, бу кўрсаткич 2016 йилга йилга нисбатан уч баробар кўпайган.

Бу ҳақда вилоят прокурорининг халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясидаги ахборотида маълум қилинди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
17 206