Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.06.2018 14:56 Чоп этиш версияси

Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади

d6582179-a50d-489c-811e-afca4c3028b8.jpgНаманган вилоятида фаолият кўрсатаётган Давлат хизматлари марказларида жорий йил 1 июнь ҳолатига кўра 65 хизмат тури бўйича жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 84 минг 814 мурожаат келиб тушган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати ва Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ташкил этилган медиа-турда маълумот берилди.

Тадбир иштирокчилари Наманган шаҳридаги Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди. Бу ерда кўрсатилаётган хизматлар сифати ва шаффофлиги, яратилган шароитлар, жумладан, марказда болалар майдончасининг ташкил этилгани иш унумдорлигининг янада ошишига хизмат қилмоқда.

Иштирокчилар куннинг иккинчи ярмида Учқўрғон туманининг чекка қишлоқларидан бирида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ва сектор раҳбарлари иштирокида ташкил этилган сайёр қабулда ҳам қатнашди.

Медиа-тур якунида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
6 974