ЎзА Ўзбек

22.05.2018 12:22 Чоп этиш версияси

Францияда Халқаро эпизоотик бюро ассамблеясининг 86 сессияси бошланди

Францияда Халқаро эпизоотик бюро ассамблеясининг 86 сессияси бошланди
Париж шаҳрида Халқаро ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти (Халқаро Эпизоотик Бюро) ассамблеясининг 86 сессиясида 181 мамлакатдан 800 нафарга вакил иштирок этмоқда. Унда делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Бош сессиянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария қўмитаси раиси Б.Норқобилов сўзга чиқди. 

Давлат ветеринария қўмитаси раиси Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан ветеринария соҳасидаги туб ислоҳотлар, соҳада эришилган ютуқлар ва натижалар ҳамда Халқаро Эпизоотик Бюро билан Ўзбекистон ўртасида ҳамкорликнинг янги даври бошлагани ҳақида маъруза қилди.

Таъкидлаш жоизки, Бош Ассамблеянинг жорий йилда ўтказилган сессиясида ҳайвонлар касалликлари соҳасида янги халқаро стандартлар қабул қилиниши, хусусан, ҳайвонлар касалликларига қарши курашиш, ҳайвонлардан одамларга юқадиган касалликларга қарши курашиш, уларнинг назорати ҳамда ҳайвонларни муҳофаза қилиш соҳасида, халқаро савдо-сотиқда озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса чорвачилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш каби соҳаларда долзарб масалалар кўриб чиқилиши белгиланган.

Халқаро Эпизоотик Бюро ассамблеясининг 86-бош сессияси 25 майга қадар давом этади.

ЎзА
6 751