Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.02.2018 17:25 Чоп этиш версияси

Фоторепортаж: Мактабда навоийхонлик тадбири

Фоторепортаж: Мактабда навоийхонлик тадбири Буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишлаб таълим муассасалари, маънавият-маърифат масканларида адабий-маърифий тадбирлар, мушоиралар ўтказилмоқда.

Наманган шаҳридаги 23-умумтаълим мактабида ҳам ушбу сана муносабати билан навоийхонлик кечаси ташкил этилди.

4 (1).jpg

Шоир-ёзувчилар, мактабнинг педагогик жамоаси ва ўқувчилар иштирок этган тадбирда Алишер Навоийнинг ўзбек тили ва адабиёти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси, ёшларни юксак маънавиятли, теран тафаккурли инсонлар этиб тарбиялашда буюк мутафаккир ижодининг аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Ўқувчилар шоир асарларидан намуналар ўқиб, достонлари асосида саҳна кўринишлари намойиш этди.

12.JPG

6 (2).jpg

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
18 298