Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.02.2018 18:20 Чоп этиш версияси

Фоторепортаж: Энг муносиблар сардорлар сафида

Фоторепортаж: Энг муносиблар сардорлар сафида Самарқанд шаҳридаги Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилган майдонда Самарқанд вилояти умумтаълим мактабларининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи сардорлари ва «Камалак» сардорларига кўкрак нишонлари топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гул қўйилиб, буюк сиймо хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгаши томонидан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси ўринбосари О.Тожиев ва вилоят кенгаши раиси Р.Қобилов ўқувчи-ёшларни ташкилотга аъзоликка қабул қилингани билан табриклади. Кўкрак нишонини тантанали равишда топширди.

4.JPG

— Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кўкрак нишони бизга ўқиш ва сардорлик фаолиятимизни самарали ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга, — дейди Самарқанд шаҳридаги 3-умумтаълим мактаби сардори Шаҳриёр Тўхтамуродов. — Бу нишон энг аввало, унга ҳар томонлама муносиб ва бошқаларга ўрнак бўладиган хулқ ва ўқишни талаб қилади. Шунингдек, ўқувчиларнинг фанларни пухта ўзлаштириши ва жамоат ишларида фаол иштирокини таъминлашда сардорнинг масъулиятини оширади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган даврида мактабимизнинг 8 нафар паст ўзлаштирувчи ўқувчисини алоҳида эътиборга олиб, фаол ўқувчиларга бириктирдик. Бу каби ишларни мунтазам ташкил этиш орқали мактабимизда таълим сифатини оширишга ўз ҳиссамизни қўшишни мақсад қилганмиз.

3.JPG

Тадбирда ҳар бир туман ва шаҳардан 18 нафардан ўқувчи-ёшларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва «Камалак» сардорлиги кўкрак нишони топширилди.

Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
11 108