Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.01.2018 15:05 Чоп этиш версияси

Фоторепортаж: Бошланғич синф ўқитувчисининг бир куни

Фоторепортаж: Бошланғич синф ўқитувчисининг бир куни Қумрихон Маматхонова Фарғона шаҳридаги 15-умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқувчиларига сабоқ беради. 22 йилдан буён жажжи қалбларга ҳарф танитиб, уларни билимга ошно этиб келмоқда.

8.JPG

– Навқирон авлоднинг билим олишга бўлган интилишини шакллантиришда бошланғич таълим муҳим ўрин тутади, - дейди Қ.Маматхонова. – Ўқувчилар диққатини дарсга жалб этиш мақсадида таълим жараёнида дидактик ўйинлар, тезкор савол-жавобларга кўп мурожаат қиламан. Ўқувчиларнинг маънавий дунёси, тафаккурини юксалтиришда мунтазам ўтказиб келинаётган “Энг зукко китобхон” танлови ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

13.JPG

15.JPG

Қумрихон Маматхонова 2017 йил “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови ғолиби бўлган.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
15 148