ЎзА Ўзбек

25.08.2018 13:12 Чоп этиш версияси

Фоторадар: жаримани ўз вақтида тўламаётган ҳайдовчилар рўйхати – энг кўп қоидабузарлар Тошкент шаҳрида!

Фоторадар: жаримани ўз вақтида тўламаётган ҳайдовчилар рўйхати – энг кўп қоидабузарлар Тошкент шаҳрида!
Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз”, “Тошкент-Ўш” ва “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлларига ўрнатилган фоторадарлар ёрдамида 2018 йилнинг 16 февралдан 23 августга қадар 77 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқлангани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Тошкент вилояти йўллари мамлакат ҳудудларини пойтахт билан боғловчи ягона йўл эканлиги сабаб, фоторадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига тегишли автомобиллар эканини кўришимиз мумкин. 

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ фоторадарлар қайд этган қоидабузарлик сонини ҳудудлар кесимида таҳлил қилган. Унга кўра, Тошкент шаҳри – 25 623, Сирдарё вилояти – 4053, Жиззах вилояти – 4099, Самарқанд вилояти – 5936, Фарғона вилояти – 4586, Наманган вилояти – 2595, Андижон вилояти – 3028, Қашқадарё вилояти – 4464, Сурхондарё вилояти – 2163, Бухоро вилояти – 1359, Навоий вилояти – 848, Хоразм вилояти – 769, Қорақалпоғистон Республикаси – 554 ва Тошкент вилоятига тегишли бўлган 13 414 автомобиль белгиланган тезликни ошириш қоидабузарлигини содир этган.

e76b830e-3dd7-488b-b4fc-1c45605e12c8.jpg

Бундан ташқари, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган қоидабузарликни кўп маротаба содир этиб, тўловларни ўз вақтида амалга оширмаётган ҳайдовчилар рўйхати шакллантирилди ва ундириш чоралари кўрилмоқда. 

Мисол учун: 

1. “Matiz” русумли давлат рақам белгиси 20 L 564 BA бўлган автомашина 11 маротаба. Жарима миқдори – 2 миллион 583 минг 600 сўм. 

2. “Соваlt” русумли давлат рақам белгиси 10 C 080 LA бўлган автомашина 8 маротаба. Жарима миқдори – 2 миллион 66 минг 880 сўм. 

3. “Lasetti” русумли давлат рақам белгиси 30 S 733 LA бўлган автомашина 5 маротаба. Жарима миқдори – 2 миллион 928 минг 80 сўм. 

4. “Spark” русумли давлат рақам белгиси 10 C 014 KA бўлган автомашина 5 маротаба. Жарима миқдори – 1 миллион 550 минг 160 сўм. 

5. “Nexia” русумли давлат рақам белгиси 01 D 120 JA бўлган автомашина 5 маротаба. Жарима миқдори – 861 минг 200 сўм. 

6. “Lasetti” русумли давлат рақам белгиси 01 A 909 QA бўлган автомашина 5 маротаба. Жарима миқдори – 2 миллион 239 минг 120 сўм. 

7. “Lasetti” русумли давлат рақам белгиси 80 G 969 HA бўлган автомашина 4 маротаба. Жарима миқдори – 588 минг 960 сўм. 

ЎзА
11 873