Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.02.2018 10:25 Чоп этиш версияси

Фориш тумани ҳокими ёшларга 3 мингта китоб совға қилди

Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокими Абдували Мустанов аҳоли, ёшлар билан ўтказган учрашувларда иштирокчиларга китоб совға қилишни анъанага айлантирди. Январь ойида ўтказилган шундай учрашувларда иштирокчиларга ҳоким ўз дастхати билан 3 мингта китоб совға қилди.

Совға учун китобларни ҳокимнинг ўзи шахсан танлайди. Совға қилинган китоблар орасида Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Тўра Сулаймон, Муҳаммад Юсуф, Ҳалима Худойбердиева, Эрнест Хемингуэй, Пауло Коэльо каби ўзбек ва жаҳон мумтоз адабиёти ҳамда замонавий миллий ва хорижий ижодкорлар асарлари бор.

Ҳозиргача ҳокимнинг китоб совғасига 16 миллион сўм сарфланди. Ҳоким ҳар бир қишлоқ, маҳаллада китобхонликни йўлга қўйиш мақсадида барча фуқаролар йиғини қошида кутубхона ташкил этмоқчи.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
5 230