Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.03.2018 09:43 Чоп этиш версияси

Фолбинларга “чув” тушганлар орамизда кам эмас

Фолбинларга чув тушганлар орасида ўзимизнинг ёки танишимизнинг яқини борлиги ҳеч биримизга сир эмас. Аммо кўпчилигимиз уларга ишонишда ҳамон давом этамиз. Гўёки тақдиримизни улар ёзадигандек.

Содда одамларни алдаш, мол-дунёсини ўзлаштиришни касб қилган, фолбинликдан фирибгарлик йўлида фойдаланган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси.

Қайд этилишича, Қибрай туманида яшовчи, турмушга чиқмаган, эндигина йигирма беш ёшни қаршилаган С.Хатамова(исм-шарифлари ўзгартирилган) фолбинликни касб қилиб олган. 2018 йил 16 март куни у Қибрай туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган Ж.Ботировани ишончини сустеъмол қилиб, тақиб юрган тилла тақинчоқларини алдов йўли билан ўзлаштирган.

Аниқланишича, жабрланувчига тақинчоқлар омадсизлик келтиришини айтиб алдаган ҳолда жами баҳоси 18 миллион 775 минг сўм бўлган 3 дона тилла узук, 2 жуфт тилла зирак, 1 дона тилла занжир, шунингдек, барака келтириши учун “эскича” йўл билан ўқиб бераман деб, алдаб 1 миллион 200 минг сўм пулларини эгаллаб олиб, ўз эхтиёжи учун ишлатиб юборган.

Ж.Батирова алданганини сезиб қолиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилганидан сўнг фолбин фирибгарга нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Қибрай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА
7 341