Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.12.2017 17:59 Чоп этиш версияси

Фирибгарнинг тузоғига тушманг

Мабодо бирор киши сизга осон бойиш, мўмай даромад топишни таклиф қилса, билингки, сиз фирибгарга дуч келдингиз. Жиноят турлари ичида энг кўп учрайдигани фирибгарликдир.

Миллий хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарнинг қилмиши фош этилди.

Марғилон шаҳрида яшовчи, мавсумий ишчи М.Мўминов фирибгарлик йўли билан Ёзёвон туманилик Н.Равшанова (исм-фамилия ўзгартирилган) дан бирга яшайдиган жиянини ички ишлар идорасига ишга жойлаб қўйиш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган. М.Мўминов “Ихлос” савдо дўкони ёнида белгиланган пулни олаётган пайтда қўлга олинган.

***

Сўнгги пайтларда фирибгарлик бўйича жиноятлар сони ортиб бораётгани кишини ташвишга солади. Марғилонлик Д.Мирзалиеева ҳам фирибгарнинг тузоғига илинди. Таниши Ж.Сулаймонов Фарғона шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйлардан олиб беришни ваъда қилиб, 2 минг АҚШ доллари олган ва турли баҳоналар билан уни алдаб келган. Д.Мирзаалиева мазкур ҳолат бўйича Фарғона шаҳар ички ишлар бошқармасига ариза билан мурожаат қилди. Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Қувасой шаҳар электр тармоқлари корхонасида ишловчи М. Фазилов “Мўъжизаи Арсиф саҳнаси” хусусий корхонаси иш юритувчиси Д.Жўраевнинг электр энергиясидан мавжуд 4 миллион 396 минг сўм қарздорлигини йўқотиб бериш эвазига пора талаб қилган. М.Фозилов 3 миллион сўм пулни фирибгарлик йўли билан олган. Бу ҳолат бўйича М.Фазиловга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА
1 583






Все о погоде - Pogoda.uz