Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.09.2017 16:12 Чоп этиш версияси

“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остидаги тадбирлар давом этмоқда

Ана шундай тантанали тадбир Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ҳам бўлиб ўтди.

Институт ректори С.Юнусов ва бошқалар мамлакатимизда мустақиллик йилларида олий ўқув юртларининг илмий салоҳияти ва нуфузини ошириш, моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, таълим сифатини юксак халқаро талаблар даражасига кўтариш, ёшларнинг ўзлари қизиққан соҳада ўқиб-изланиши учун замонавий шароит яратишга устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Марказий Осиёда тўқимачилик, енгил ва пахта саноати соҳаси учун юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлайдиган ягона олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Институтда уч мингдан зиёд талаба ўн бир йўналиш бўйича бакалавриат босқичида, ўн беш мутахассислик бўйича магистратурада замонавий таълим стандартлари асосида таҳсил олмоқда. Таълим даргоҳида малакали кадрлар тайёрлаш, илм-фаннинг илғор тажрибаларини амалиётга жорий этиш мақсадида жаҳоннинг ўнга яқин мамлакатидаги таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

Олийгоҳда шу куни “Хотира дарси” ўтказилди. Унда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти, халқимизнинг тинч ва фаровон турмушини таъминлаш йўлидаги жасорати, навқирон авлодга кўрсатган алоҳида эътибори тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Буюк давлат арбоби Ислом Каримов хотирасига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
2 089






Все о погоде - Pogoda.uz