Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.09.2017 11:15 Чоп этиш версияси

“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида байрам тадбирлари давом этмоқда

Ана шундай тадбирлардан бири Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ҳам бўлиб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов ва бошқалар олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида навқирон авлоднинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун яратилаётган шароитлар, айниқса, хорижий давлатлар олий таълим муассасалари билан мустаҳкам ҳамкорликнинг йўлга қўйилгани ва чет тилларни пухта ўқитишга алоҳида эътибор қаратилаётгани юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда истиқлол йилларида олий таълим тизимида халқаро ҳамкорлик самарали йўлга қўйилди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети айни пайтда дунёнинг 35 давлатидаги 80 олий таълим муассасаси ва илмий фондлари билан ҳамкорлик қилиб келаётир.

Айни пайтда мазкур даргоҳда талабаларга таълим-тарбия бераётган профессор-ўқитувчиларнинг 8 нафари академик, 150 дан зиёди фан доктори ва профессор, 400 га яқини фан номзоди ва доцент илмий даражасига эга.

“Мустақиллик дарси”, “Хотира дарс”ларида талабаларга мамлакатимизнинг истиқлолга эришиши, мустақиллик йилларида халқимиз қўлга киритган ютуқ ва марралар ҳақида сўзлаб берилди. Бугунги осойишта ва фаровон ҳаётимиз, турмушимизда, онгу тафаккуримизда рўй берган улкан ўзгариш ва янгиланишлар, ёшларимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмаган шароитларда униб-ўсаётгани буюк давлат ва сиёсат арбоби, Биринчи

Президентимиз Ислом Каримов номи билан боғлиқлиги қайд этилди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
3 189






Все о погоде - Pogoda.uz