Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.07.2017 16:25 Чоп этиш версияси

Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!

Истиқлолимизнинг 26 йиллиги арафасида жонажон Ватанимиз, тинч ва осойишта кунларимиз қадр-қимматини ифода этувчи мусиқий кечалар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилаётгани ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, ифтихор бағишламоқда.

Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари бош бошқармасига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, олимлар, театр актёрлари, кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида халқимизнинг мустақилликни қўлга киритиши Ватанимизнинг кўп асрлик шонли тарихида мутлақо янги давлат, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеа, тинч, тўкин ва фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келаётгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ғояси ва ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” тамойилига асосан мамлакатимизни модернизация қилиш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, парламент ва сиёсий партияларнинг ролини, давлат бошқаруви тизимининг сифати ва самарасини янада ошириш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш орқали давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур тадбир ҳам Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигини муносиб кутиб олиш, истиқлол даврида эришаётган ютуқларимизни яна бир бор сарҳисоб қилиб, эл-юртимизни янги марралар сари руҳлантириш мақсадида ташкил этилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Бундай тарғибот тадбирлари кишилар онги ва дунёқарашини юксалтиришга, маънавиятини бойитишга, фаол фуқаролик позициясини, жамиятда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий воқеликка нисбатан оқилона ва тўғри муносабатни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Бугун ҳар бир фуқаронинг орзу-интилишлари рўёбга чиқмоқда, одамларнинг дунёқараши юксалиб, ҳаётга, меҳнатга муносабати тубдан ўзгармоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида инсон манфаатлари ва унинг орзу-интилишларини рўёбга чиқаришдек эзгу мақсад мужассам.

Тадбирда навқирон ҳарбийларга мустақилликка эришиш йўлидаги машаққатлар ва амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди.

Нурилло Насриев, ЎзА
8 012






Все о погоде - Pogoda.uz