Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.04.2018 14:57 Чоп этиш версияси

Фестиваль ғолиблари тақдирланди

Фестиваль ғолиблари тақдирланди Пойтахтимизда ўтказилган Ҳаваскорлик халқ театрларининг республика фестивали якунланди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда бундай ижодий фестиваллар, кўрик-танловлар, ижодий лойиҳалар истеъдодли ёшларни аниқлаш, уларни ҳар жиҳатдан рағбатлантириш, ижодкорлар ўртасидаги ижодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Намойиш этилган спектаклларда ватанпарварлик, оила тинчлиги, дўстлик, муҳаббатга садоқат, бунёдкорлик, халқ фаровонлигини тарғиб этиш ҳамда порахўрлик, одам савдоси, гиёҳвандлик каби иллатларга қарши курашиш мавзулари кенг ёритилди. 

9 (1).JPG

Фестиваль якунида ҳаваскорлик халқ театр жамоалари ва ижодкорлари “Энг яхши спектакль”, “Бугунги кун муаммолари ифода этилган энг яхши спектакль”, “Бунёдкорлик мавзусининг энг яхши талқини”, “Оилавий анъаналар мавзусидаги энг яхши спектакль”, “Энг яхши драматик асар”, “Энг яхши режиссёрлик иши”, “Энг яхши эркак образи ижрочиси”, “Энг яхши аёл образи ижрочиси”, “Энг яхши эпизодик роль ижрочиси”, “Энг фаол ёш ижрочи”, “Энг яхши саҳна безаги”, “Энг фаол жамоа раҳбари”, “Энг фаол театр жамоаси”, “Энг яхши комедик спектакль” каби номинациялар бўйича тақдирланди. Уларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Фестиваль доирасида соҳа мутахассислари иштирокида “Халқ театрларининг ёшлар маданий ва маънавий ҳаётида тутган ўрни” мавзусида давра суҳбати ҳам бўлиб ўтди.

11.JPG

10.JPG

3.JPG

5.JPG

Барно Мелиқулова, Отабек Мирсоатов (сурат) ЎзА
10 428