ЎзА Ўзбек

16.05.2019 12:00 Чоп этиш версияси

Фермернинг “сири” фош бўлди

Фермернинг “сири” фош бўлди

Фарғонада фермер хўжалиги раҳбари электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Мажбурий ижро бюроси Бувайда туман бўлими томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида тумандаги фермер хўжалиги раҳбари М.Азимовнинг дала ичидаги симёғочдан хавфли усулда ноқонуний электр тармоғи тортиб, юқори қувватли сув насосларига улаб олганлиги ва ундан текшириш кунига қадар фойдаланиб келганлиги маълум бўлди. 

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Фарғона ҳудудий бўлими мутахассислари томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, фермер хўжалиги ер майдонларида ноқонуний равишда электр энергиясидан фойдаланиб келинганлиги оқибатида давлат манфаатларига 24 миллион 136,8 минг сўмлик зарар етказганлиги аниқланган.

photo_2019-05-13_20-49-05.jpg

Терговга қадар текшириш давомида қонунбузар М.Азимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185 (2)-моддаси 6-қисми мазмун-моҳияти тушунтирилиб, унга жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддат ичида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги маълум қилинганида у ўз қилмишининг моҳиятини тўлиқ тушунган ҳолда зарарни хизмат кўрсатувчи корхонага тўлиқ тўлаб берди.

Бироқ М.Азимов бошиданоқ тўғри йўл тутаганида зарар тўлашига ҳожат қолмаган ва оворагарчиликнинг ҳам олди олинган бўларди.

М. Сулаймонов, ЎзА
1 829