Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.03.2018 12:14 Чоп этиш версияси

Фермер хўжалигини талон-тарож қилган "шоввозлар" ушланди

Кейинги пайтларда Тошкент вилояти Паркент туманидаги “Заркент-Жаҳонгир” фермер хўжалиги раҳбари кўп қатори даласида деҳқончилик ишларини амалга ошираётган эди.

Бу саъй-ҳаракатлар номаълум шахсларнинг эътиборини тортди. Шу мақсадда улар жорий йил 1 март куни ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, фермер хўжалиги майдонига тахлаб қўйилган баҳоси 6 миллион 290 минг сўм бўлган 370 бетон тўсинларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар давомида ушбу жиноятни (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳеч қаерда ишламайдиган, туманда яшовчи 1988 йилда туғилган С.Бурҳонов ва 1997 йилда туғилган А.Жамоловлар моддий манфаат кўриш мақсадида содир этганлиги аниқланди. Айбдорлар қўлга олиниб, Ўзбекистон Респбликаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилди. Далилий ашё сифатида бетон тўсинлар эгасига қайтарилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
9 806