ЎзА Ўзбек

02.07.2018 22:18 Чоп этиш версияси

Фарғонада “ҳоким ва ёшлар” учрашуви

Фарғонада “ҳоким ва ёшлар” учрашуви
Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар билан учрашуви байрам кайфиятига мос кўтаринки руҳда ўтди.

Президентимизнинг ёшларга йўллаган табригини вилоят ҳокими Ш.Ғаниев ўқиб эшиттирди. Мамлакатимизда ёшларнинг интилиш ва ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун замонавий шароитлар яратилганини таъкидлади.

8.JPG

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 июндаги “Мард ўғлон” Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ ёшлар ушбу юксак мукофот билан тақдирланди. Мукофотланганлар орасида фарғоналик ёшлар – «Қўқон-1912» профессионал футбол клуби аъзоси Ойбек Рустамов, Давлат хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ҳарбий қисм взвод командири Қобилжон Ҳошимов ҳам бор.

4.JPG

Тадбирда вилоят ҳокими Президентимиз қарорига кўра “Мард ўғлон” Давлат мукофоти билан тақдирланган йигитларга совриндорлик дипломи ва кўкрак нишонларини тантанали топширди.

Тадбир доирасида, шунингдек, турли соҳаларда юқори натижаларга эришаётган ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ЎзА фотомухбири Муқимжон Қодиров олган суратлар
18 020