Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.03.2017 17:55 Чоп этиш версияси

Фарғонада китобхонлар байрами

Фарғонада китобхонлар байрами Фарғона политехника институтида китобхонлар байрами бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги ва Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда халқимиз маънавияти ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, тафаккурини кенгайтириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг мутолаага қизиқишини ва китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Инсон тафаккурини юксалтириш, онгу қалбида эзгу ишлар қилиш туйғуларини мустаҳкамлашда китобнинг ўрни беқиёс. Мамлакатимизда юксак маънавиятли авлодни улғайтиришда ёшлар ўртасида китоб, айниқса, бадиий асарларнинг ўрни ва аҳамияти хусусида олиб борилаётган маърифий тарғибот ишларини янада кучайтириш, бу бебаҳо бойликдан самарали фойдаланиш учун зарур шароитлар яратиш, уларнинг илм-маърифатга, китобхонликка қизиқишини ошириш, истеъдодли ўғил-қизларни қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этади.

Китобхонлар байрами доирасидаги тадбирларда мамлакатимиздаги нашриётлар томонидан кейинги йилларда чоп этилган мумтоз ва бадиий адабиётлар, энциклопедик луғат ва маълумотномалар, болалар адабиёти намойиши ва савдоси ташкил этилди. Янги китоблар тақдимоти, ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар, ёш ижодкорлар учун маҳорат сабоқлари, мушоиралар ўтказилди.

– Ёшларнинг мутолаага, бадиий адабиётга қизиқишини ошириш ва рағбатлантиришда китобхонлар байрамларининг катта ўрни бор, – дейди Фарғона политехника институти ректори О.Отақулов. – Барча таълим муассасаларида ўтказилаётган мулоқотларда бадиий адабиёт, китобхонлик маданияти асосий мавзуга айланмоқда. Шоир ва ёзувчиларнинг янги китоблари тақдимоти, кўргазмалар барчада қизиқиш уйғотмоқда. Институтимизда ҳам ахборот-ресурс маркази янги бадиий адабиётлар билан таъминланган бўлиб, китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
4 205






Все о погоде - Pogoda.uz