Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.08.2018 17:31 Чоп этиш версияси

Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида

Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида
Тошкент вилояти Паркент туманида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб “Ватаним – обод қўрғоним” тарғибот тадбири доирасида “Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида” республика ижодий танлови тақдимотига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган мулоқотда партия фаоллари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Энг улуғ, энг азиз айём – мустақиллик байрами мамлакатимизда ҳар йили кўтаринки руҳда, ўзгача шукуҳ билан қарши олиниши, жорий йил ҳам ушбу байрамга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилаётгани, жумладан, партия томонидан қатор лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди. Президентимизнинг 2018 йил 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Очиқ мулоқотда танловни ўтказиш тартиби ва муддати ҳақида атрофлича маълумот берилди. Қайд этилганидек, ижодий танлов “Энг яхши бадиий асар”, “Энг яхши публицистик асар” ҳамда “Энг яхши видео ва аудиоролик” йўналишларида ўтказилади. Шунингдек, бир нечта номинациялар бўйича рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам таъсис этилган. Ижодий ишлар жорий йил 1 ноябрига қадар қабул қилинади ва ғолиблар танлов комиссияси томонидан 25 ноябрга қадар аниқланади. 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги байрами арафасида ғолиблар эълон қилинади.

Тадбирда иштирокчилар ва журналистлар саволларига ташкилотчилар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Аваз Худойқулов, ЎзА
6 581