Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.03.2017 21:15 Чоп этиш версияси

Фаол хотин-қизлар танлови

Пойтахтимизда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан “Йилнинг энг фаол аёли” кўрик-танловининг мамлакат босқичи ўтказилди.

Партиянинг "Аёллар қаноти" кенгаши раиси З.Ботирова ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Анъанавий “Йилнинг энг фаол аёли” кўрик-танлови жамиятда хотин-қизларнинг ролини янада кучайтириш, партия сафидаги энг фаол, ташаббускор, жамоа ва оилада намуна кўрсатаётган аёлларни аниқлаш ва муносиб рағбатлантириш, уларнинг тажрибасини кенг татбиқ қилиш мақсадида ташкил этилган.

Танловнинг туман, шаҳар ва вилоят босқичлари очиқлик, ошкоралик асосида ўтказилди. Мамлакат босқичида 14 аёл қатнашди.

Кўрик-танловда иштирокчи аёлларнинг билим ва маҳорати тўрт шарт асосида синовдан ўтказилди. Танлов ғолибини аниқлашда иштирокчилардаги ташаббускорлик, дунёқарашнинг ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан мустаҳкамлиги, сиёсий маданият, умумбашарий, миллий ва ижтимоий қадриятларни яхши ўзлаштирганлиги, амалга оширган лойиҳаларига аҳамият қаратилди.

Кўрик-танлов натижаларига кўра самарқандлик Инобат Ҳасанова биринчи ўринни эгаллади. Тошкентлик Адолат Худойберганова иккинчи, сирдарёлик Дилноз Умурзоқова учинчи ўринга лойиқ топилди. Ғолиблар диплом ҳамда совғалар билан тақдирланди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
3 959






Все о погоде - Pogoda.uz