Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.06.2018 14:52 Чоп этиш версияси

Фаол хизматчилар пул билан рағбатлантирилади

Фаол хизматчилар пул билан рағбатлантирилади
Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизмат олиб бораётган фаол ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга ҳар ойлик иш якуни бўйича лавозим маошининг 50 фоизигача бўлган миқдорда бир марталик пул мукофоти берилади.

2018 йил 1 августдан Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизмат олиб бораётган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга ҳар ойлик иш якуни бўйича патруллик ҳудудида оғир ва ўта ўғир жиноятларга бевосита чек қўйганлиги, уларни аниқлаганлиги ёки фош этганлиги, шунингдек, тергов ва суддан яширинган шахсларни ушлаганлиги учун лавозим маошининг 50 фоизигача бўлган миқдорда бир марталик пул мукофоти бериш тартиби ўрнатилади.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 19 июндаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ушбу жиҳат назарда тутилган.

ЎзА
3 673