Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.11.2017 18:34 Чоп этиш версияси

Фанлар академиясининг бир гуруҳ академиклари билан учрашув бўлиб ўтди

Фанлар академиясининг бир гуруҳ академиклари билан учрашув бўлиб ўтди Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг бир гуруҳ академиклари билан учрашув бўлиб ўтди.

Фанлар академиясининг Асосий кутубхонаси ҳамда Бирлашган касаба уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирга олимлар, ахборот-ресурс марказларининг мутахассислари, маънавият тарғиботчилари, ёш китобхонлар, талабалар таклиф этилди.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Абдуазизов, адабиётшунос олим, академик Б.Назаров ва бошқалар мамлакатимизда ёш авлод мутолаа маданиятини ошириш, маънавий-ахлоқий тарбиясида ижодкор зиёлилар, олимлар, кенг жамоатчиликнинг масъулиятини тобора кучйтириш масаласига жиддий эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Бу борадаги саъй-ҳаракатларда мамлакатимизда китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш юзасидан кўплаб комплекс чора-тадбирлар ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Юртимизда мунтазам ўтказилаётган китобхонлик байрамлари, адабиёт, мутолаа ҳафталиклари халқимиз, айниқса, ёшларни янги адабиётлар билан кенгроқ таништириш, китоб мутолаасига бўлган қизиқишини тобора кучайтириш имконини бермоқда.

Учрашув давомида яхши китоб инсон учун энг ишончли дўст бўлиши эътироф этилгани ҳолда унинг ёш авлод маънавий камолотида тутган ўрни, мамлакатимизда китобхонликни ривожлантириш, маънавий-маърифий жабҳалардаги ислоҳотлар, ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритилди.

Назокат Усмонова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
3 163






Все о погоде - Pogoda.uz