Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.08.2018 22:18 Чоп этиш версияси

Фаластин давлати делегацияси билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида 1 август куни Фаластин Давлати ташқи ишлар ва экспатриантлар вазири Риад ал-Малкий бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокарада Ўзбекистон – Фаластин мулоқоти БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида изчил ривожланаётгани, мазкур ташриф икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашиш учун қулай фурсат экани таъкидланди.

Мамлакатларимиз сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришдан бирдек манфаатдор ва бунинг учун қўшимча имкониятларни излаб топишга тайёр. Ўзбекистон фаластинликларнинг ўз суверен давлатини ташкил этиш борасидаги интилишларини, Фаластиннинг Яқин Шарқдаги можароларни тинчлик музокаралари ўтказиш йўли билан бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

Музокарада Ўзбекистон билан Фаластин ўртасида турли даражадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Фаластин делегацияси шу куни пойтахтимиздаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойлар билан танишди.  

ЎзА
3 113