Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

25.04.2018 20:38 Чоп этиш версияси

Фахрийлар шарафланди

Фахрийлар шарафланди Термизда бир гуруҳ нуронийлар ва меҳнат фахрийларини Президентимиз томонидан таъсис этилган “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда кекса авлод вакилларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муносиб рағбатлантириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан экани алоҳида таъкидланди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилиши бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 14 июлдаги “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мазкур кўкрак нишони билан юртимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, юриспруденция, таълим ва бошқа соҳаларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимиз, ишламасдан, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга, ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдек улуғвор ишларга бахшида этиб, эъзоз-эътиборга сазовор бўлган онахонлар тақдирланади.

1.jpg

3.jpg

– Ҳаётимнинг кучга тўлган қарийб ўттиз йили далада ўтди. Тунни кунга улаб, механизаторлик қилдим, пахта териш машинасини бошқардим, – дейди Қизириқ туманидаги Бўстон маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси, I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби Х.Сафаров. – Президентимизнинг нуронийларга кўрсатаётган ғамхўрликларидан беҳад мамнунмиз. “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонининг таъсис этилгани ҳам бизга бўлган беқиёс ҳурмат-эҳтиром ифодасидир. Бундай юксак эътибор барчамизни руҳлантириб, юртимизда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларга дахлдорлик туйғусини юксалтирмоқда. Маънан куч-қувват бағишлаб, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги масъулиятимизни оширмоқда.

Тадбирда турли соҳаларда самарали меҳнат қилган 50 нафар кекса авлод вакилларига I, II, III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони тантанали топширилди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқди.

Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА
3 758