Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.09.2017 16:42 Чоп этиш версияси

Эъзоз-эҳтиром оғушида

Эъзоз-эҳтиром оғушида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилда 72 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси имтиёзли равишда ҳаж зиёратини амалга ошириб қайтди.

Наманган тумани Хонобод қишлоғида яшовчи 93 ёшли Абдусалом ота Раҳмонов ушбу эҳтиромга сазовор бўлган нуронийлардан.

– Яратганга шукр, муборак ҳаж амалини бажариш насиб этди, – дейди Абдусалом ота. – Зиёрат давомида биз, нуронийлар учун барча қулайликлар яратилди. Саломатлигимиз муҳофаза остида бўлди. Муборак сафардан эъзоз-эҳтиром билан кутиб олишди. Бу эзгу амалларнинг раҳнамоси бўлган давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
3 950






Все о погоде - Pogoda.uz