Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.08.2018 10:11 Чоп этиш версияси

Европанинг энг машҳур “ARTE” телеканали ҳамда “Elephant DOC” кинокомпанияси вакиллари Ўзбекистонга келди

Европанинг энг машҳур “ARTE” телеканали ҳамда “Elephant DOC” кинокомпанияси вакиллари Ўзбекистонга келди

Улар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Фарғона ва Қўқон каби тарихий шаҳарлар маданияти ҳақида фильм суратга олиш ниятида.

Европанинг энг машҳур телеканалларидан бири бўлган “ARTE”, Гуилламуэ Жеаннин бошчилигидаги “Elephant DOC” кинокомпанияси вакиллари Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Фарғона ва Қўқон каби тарихий шаҳарлари, ўзбек халқининг тарихий-маданий мероси, меъморий ёдгорликлари, анъаналари ва санъатини кўрсатиб берувчи ҳужжатли фильм олиш мақсадида юртимизга келди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабарига кўра, 29 июлдан бошлаб Хива шаҳрида тасвирга олиш ишларини амалга ошираётган меҳмонларга Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан амалий ёрдам берилиб, малакали ходимлар бириктирилди. Буюк ипак йўли ҳақида, Хоразм тарихи ва бугунги кунда сайёҳлик соҳасида яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида мутахассислар томонидан маълумотлар тақдим этилди. Хоразм тарихининг бир бўлаги бўлган “Ичан қалъа“ ҳудудида тасвирга олиш ишлари амалга оширилмоқда.

“Сафар учун таклиф” деб номланувчи 45 дақиқалик ҳужжатли фильм октябрь ойида Франция ва Европа жамоатчилигига намойиш этилиб, ўзбек миллий сайёҳлик саноати тараққиётидаги асосий йўналишлари билан таништиради.

ЎзА
4 107