ЎзА Ўзбек

13.11.2017 13:50 Чоп этиш версияси

Эртага – 14 ноябрь куни мамлакатимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 6-8, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

ЎзА
7 153