ЎзА Ўзбек

25.01.2019 Чоп этиш версияси

Эркинжон Турдимов Сенат аъзолигига сайланди

Эркинжон Турдимов Сенат аъзолигига сайланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 18 январдаги қарорига асосан, 25 январь куни вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари Самарқанд вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси М.Абдусаломов очди.

Мажлисда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Йиғилиш оқсоқоллар кенгаши томонидан Олий Мажлис Сенати аъзолигига номзод таклиф этилди. Депутатлар номзод бўйича ўз муносабатларини билдирди.

Шундан сўнг Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари асосида уюшқоқлик билан ўтказилди.

Яширин овоз бериш натижаларига кўра, 7-Истиқлол сайлов округидан Самарқанд вилояти Кенгаши депутати, Самарқанд вилояти ҳокими Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.​​

5 060
ЎзА