Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.07.2017 17:04 Чоп этиш версияси

Ер ости ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар ҳамкорлигида «Ўзбекистон Республикаси ер ости ресурсларидан фойдаланишнинг замонавий имкониятлари» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Қўмита раиси ўринбосари А.Мавлонов ва бошқалар мамлакатимизда табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, минерал хом-ашё базасини кенгайтириш, фойдали қазилмаларни қидириш ва чамалаш ишларини олиб боришда янги технологияларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Мамлакатимиз минерал хомашёнинг кўплаб турлари бўйича жаҳон бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда. Ҳозирги вақтда Республика минерал хомашё базасида стратегик жиҳатдан муҳим бўлган металл фойдали қазилмалари, нефть ва газ, минерал ўғитлар, ер ости сувлари ва қурилиш материаллари бўйича ижобий ҳолат кузатилмоқда. Ўзбекистонда ҳозирги кунда 1 минг 800 дан ортиқ кон очилган.

Анжуманда майдонлар ва ҳудудларнинг гидрогеологик жараёнлари бўйича турли моделларни тузиш, гидрогеологик маълумотларни тўплаш ва ер ости сув сатҳини ўлчаш тизимини автоматлаштириш, маълумотларни қабул қилиш ва жўнатишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Нурилло Насриев, ЎзА
3 659






Все о погоде - Pogoda.uz