Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.03.2018 07:06 Чоп этиш версияси

Энг намунали таянч пункти

Энг намунали таянч пункти “Намунали ички ишлар органлари таянч пунктлари” кўрик танловининг Жиззах вилояти босқичида “Жиззахлик” маҳалла фуқаролар йиғинига хизмат кўрсатувчи 6-ички ишлар органлари таянч пункти энг намунали деб топилди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Президентимиз ташаббуси билан ички ишлар органлари тизимида амалга оширилган туб ислоҳотларда жамоат хавфсизлигини сақлашнинг асосий бўғини бўлган ички ишлар органлари таянч пунктларига алоҳида эътибор қаратилиб, профилактика инспекторларининг хизмат ва яшаш шароитлари яхшиланди. Айниқса, профлактика инспекторлари турар жой, хизмат машиналари билан таъминланиши ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли осойишталигини сақлашда муҳим аҳамият касб этаётир.

Айни пайтда вилоятда ички ишлар органларининг 145 таянч пункти фаолият кўрсатмоқда. Таянч пунктларида профилактика инспекторлари томонидан ҳудудларда осойишталикни таъминлаш, турли нохуш ҳолатларнинг олдини олишда маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, маҳалла посбони жамоат тузилмаси билан ҳамкорликда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

6.JPG

Навбатдаги кўрик-танлов таянч пунктлари профилактика инспекторларининг кейинги бир йилда жамоат тартибини сақлашда эришган ишларининг ўзига хос сарҳисоби бўлди. Танловда маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни сақлаб, аҳолининг оғирини енгил қилаётган, мавжуд муаммоларни бартараф этаётган, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда юқори кўрсаткичларга эришаётган намунали ички ишлар органлари таянч пунктлари фаолияти ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Биринчи ўринга Жиззах шаҳридаги “Жиззахлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги профилактика инспектори катта лейтенант Муроджон Низомов фаолият кўрсатаётган 6-таянч пункти муносиб топилди.

Иккинчи ўринни Мирзачўл тумани “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги майор Жамшид Норқулов профилактика инспектори бўлган 135-, учинчи ўринни Фориш тумани “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги лейтенант Бегзод Расулов профилактика инспектори бўлган 141-таянч пункти эгаллади.

Танловда “Энг фаол профилактика инспектори”, “Энг фаол маҳалла посбони”, “Ибратли хотин-қизлар қўмитаси раиси”, “Адолатли яраштириш комиссияси раиси”, “Ички ишлар органлари бошлиқларининг энг фаол ёшлар масалалари бўйича ўринбосари”, “Энг фидойи сектор раҳбари” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб тақдирланди.

Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат) ЎзА
9 395