Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.07.2017 17:16 Чоп этиш версияси

Энг намунали ташкилот аниқланди

Энг намунали ташкилот аниқланди Нукусда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ташкил этилган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг тармоқлар бўйича ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Касаба уюшмалари ташкилотлари аъзоларининг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, долзарб вазифаларни ҳал этишдаги муҳим ўрнини белгилашга йўналтирилган танловда 36 бошланғич ташкилот иштирок этди.

Агросаноат мажмуи, давлат муассасалари ва жамоат хизмати, истеъмол товарларини ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари, таълим, фан ва маданият, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишлар эътироф этилди. Ишчиларга хавфсиз меҳнат шароити яратиш, уларнинг меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлигини таъминлаш бўйича корхона-ташкилот ва муассасаларда тузилган жамоа шартномалари ижросини назорат қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Энг намунали бошланғич ташкилот” сифатида эътироф этилганлар орасида Қорақалпоғистон мелиоратив экспедицияси касаба уюшмаси ташкилоти ҳам бор. Корхона ходимлари ерости суви сатҳини назорат қилиш, унинг минераллашуви мониторингини олиб бориш, экин майдонларининг тупроқ таркиби шўрланишини аниқлаш, коллектор-дренажлар орқали зах сувнинг чиқиб кетишини таъминлаш билан шуғулланади.

– 404 ишчи-хизматчининг 57 нафари хотин-қизлардир, – дейди Қорақалпоғистон мелиоратив экспедицияси касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раҳбари Ғайбулла Ережепов. – Жамоа шартномасига кўра, меҳнат жамоасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини тартибга солиш, ишчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, турмуш шароитини янада яхшилашга йўналтирилган тадбирлар амалга оширилмоқда. Жамоа шартномасига киритилган мажбуриятлар ижроси учун ҳар бир ишчига сарфланган харажат ўтган йили 974 минг 771 сўмни ташкил этди. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан ишлаб чиқилган иш режасига мувофиқ, 2 нафар хотин-қизнинг иш вақти ҳафтасига 35 соатдан ошмаслиги учун 786 минг 800 сўм сарфланди, пенсия ёшидаги ва юбилей саналарига доир 6 ишчига 1,8 миллион сўм, кам таъминланган ва оилавий шароити туфайли 15 ходимга 1,8 миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилди.

Тадбирда “Энг чиройли кўргазма ташкил этган бошланғич ташкилот”, “Энг яхши тақдимот қилган бошланғич ташкилот” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
3 932






Все о погоде - Pogoda.uz