Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.09.2017 17:09 Чоп этиш версияси

"Энг намунали оила" кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичида 12 оила иштирок этди

"Энг намунали оила" кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичида 12 оила иштирок этди Оилани муқаддас тутишдек халқимизга хос олижаноб фазилатларни намойиш этувчи, оилани улуғлашга, унинг жамият ҳаёти ва ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашдаги аҳамиятини оширишга қаратилган мазкур танлов нуфузи йилдан-йилга ортмоқда.

Танловда оилада эр-хотин, ота-она ва фарзандлар муносабати, маданий-маънавий қарашлар, рўзғор тутиш, томорқадан унумли фойдаланиш, болаларни меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзи талабларига риоя қилиш, жамоат ишларидаги фаоллик каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Зарбдор туманидан Замира ва Эрназар Мамараҳимовлар оиласи биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

– Оила муқаддас даргоҳ, уни асраб-авайлаш керак, – дейди Замира опа. – Бунинг учун аввало оилада ишонч, ўзаро ҳурмат руҳи ҳукмрон бўлиши лозим. Мен ўқитувчиликдан нафақага чиқдим, турмуш ўртоғим оддий шофёр бўлиб ишлайди. Ота-онага, оилага ҳурмат, обрў-эътибор келтирадиган бу – фарзанд. Бинобарин, бола тарбияси оиладаги биринчи вазифа. Шунда оила ҳам, жамият ҳам тинч, эл-юрт фаровон бўлади.

“Китобсевар оила”, “Спортчи оила”, “Ишбилармон оила” “Меҳрибон қайнона”, “Аҳил оила”, “Саховатли оила”, “Ибратли келин”, “Файзли оила” номинациялари бўйича ҳам совриндорлар аниқланиб, рағбатлантирилди.

Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА
1 190






Все о погоде - Pogoda.uz