Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.09.2017 20:33 Чоп этиш версияси

“Энг намунали оила” кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, “Оила” илмий-амалий маркази вилоят бўлимлари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 11 оила иштирок этди.

Бу галги танлов бутунлай ўзгача, яъни Боёвут тумани “Анорзор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Комилжон Ғайбуллаевлар хонадонида ташкил этилди.

Ғолибларни аниқлашда оила мустаҳкамлигини таъминлаш борасидаги ҳаётий тажриба, оилада ота-она ва фарзандлар муносабати, маънавият, китобхонлик даражаси, миллий урф-одат ва қадриятларимизни қай даражада билиши, томорқадан унумли фойдаланиш, фарзандларда меҳнат кўникмаси шакллангани, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, маҳалла, жамоат ишларидаги фаоллик каби мезонларга алоҳида эътибор қаратилди. Оилалар томонидан тайёрланган видеороликда лоқайдлик, эр-хотин, қайнона-келин, қўни-қўшни ўртасидаги келишмовчиликлар, тўй-ҳашамлардаги ортиқча дабдабабозлик, ёшларнинг жиноят йўлига кириб кетиши каби муаммоли масалаларга кенг ўрин берилди.

Сайхунобод туманидаги Иттифоқ маҳалласида яшовчи Даврон ака ва Фазилат опа Эгамбердиевлар оиласи биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

– Оиланинг эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор қозониши жуда кўп омилларга боғлиқ, – дейди Фазилат Эгамбердиева. – Аввало, оилавий тарбия масаласида ниҳоятда эътиборли бўлиш керак. Аҳиллик, ўзаро ҳурмат, фарзанд тарбиясида якдиллик оиламизнинг асосий шиоридир.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
3 923






Все о погоде - Pogoda.uz