Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.09.2017 12:49 Чоп этиш версияси

“Энергия” – энг намунали оромгоҳ

Жиззах вилоятида жорий ёз мавсумида 9 минг 500 дан зиёд ўқувчи оромгоҳларда мазмунли ҳордиқ чиқарди.

–Оромгоҳлар фаолияти ўқувчиларнинг ёзги дам олишини ташкил этиш бўйича тузилган мувофиқлаштирувчи гуруҳ томонидан доимий назорат қилиб борилди, – дейди Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари раиси ўринбосари Аъзам Ихтиёров. – Ўқувчиларнинг мириқиб ҳордиқ чиқариши учун барча оромгоҳларда зарур шароит яратилди. Мавсум якунига бағишланган “Энг намунали оромгоҳ – 2017” анжумани ишимизни сарҳисоб қилиш, илғорларни рағбатлантириш, тажрибаларини оммалаштириш мақсадида ташкил этилди.

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ тавсиясига кўра, мавсум давомида намунали фаолият кўрсатган оромгоҳлар ва ходимлар рағбатлантирилди.

“Жиззах аккумлятор заводи” акциядорлик жамиятига қарашли “Энергия” болалар оромгоҳи "Энг намунали оромгоҳ” деб топилди. Дўстлик пахта тозалаш корхонасига қарашли “Табассум” болалар оромгоҳи раҳбари Камолиддин Эгамов “Энг яхши оромгоҳ раҳбари”, Шароф Рашидов номидаги оромгоҳ етакчиси Элбек Баракаев “Энг фаол етакчи” номинациясида ғолиб бўлди.

Шунингдек, “Энг ғамхўр ҳомий”, “Энг яхши ҳамкор”, “Энг яхши тиббиёт ходими”, “Энг яхши пазанда”, “Энг фаол спорт мураббийи”, “Энг ғамхўр тарбиячи”, “Энг моҳир тўгарак раҳбари”, “Энг яхши кундузги оромгоҳ” номинациялари бўйича ғолиблар рағбатлантирилди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
1 449






Все о погоде - Pogoda.uz