Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.01.2018 14:29 Чоп этиш версияси

Энди Тошкентдан Чимкентга автобуслар ҳар куни қатнайди. Йўл ҳақи қанча?

Энди Тошкентдан Чимкентга автобуслар ҳар куни қатнайди. Йўл ҳақи қанча?
Янги очилган йўналиш бўйича Чимкентдан Тошкентга келиш учун катталарга йўлкира нархи 3000-3500 тенге этиб белгиланди. Болалар учун ҳали аниқ нарх белгиланмади. Бу ҳақда “Казинформ” халқаро ахборот агентлиги хабар қилди.

“Тошкент – Чимкент” йўналишининг илк автобуси бугун соат 12.20 да (Қозоғистон вақти билан) Чимкентдаги эски автовокзалга етиб борди. 

49 ўринли, қулайликларга эга “MAN” русумли автобус ҳар куни икки шаҳар ўртасида соат 6.00-7.00 дан 19.00-20.00 гача қатнайди. 

Йўналишнинг умумий узунлиги 145 километрни ташкил этади. Ушбу масофа уч соатда босиб ўтилади. 

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистоннинг “Ғишт кўприк” божхона постида мазкур автобус хизматидан фойдаланган йўловчилар алоҳида коридор орқали навбатсиз ўтказилади.

ЎзА
9 073