Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.08.2017 20:18 Чоп этиш версияси

Энди солиқни электрон шаклда тўлаш мумкин

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг давлат органлари фаолиятига жадал интеграциялаштирилаётгани аҳоли учун қулай интерфаол хизматлар яратиш имконини бермоқда. Фискал тизими иқтисодиётимизни компьютерлаштириш ва ахборотлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар давом эттирилаётган муҳим соҳаларидан биридир.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси "Солиқ тўловчининг шахсий кабинети" деган 221-модда билан тўлдирилди. Яъни ушбу модда асосида солиқ тўловчининг шахсий кабинети тушунчаси киритилди ва солиқ тўловчилар билан муносабатларни электрон шаклда амалга ошириш учун ҳуқуқий асос яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан маълум қилишларича, қўмита мутахассислари солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетини янада такомиллаштириш бўйича изчил ишлар олиб бормоқда. Солиқ тўловчи фискал органларга юборадиган солиқ мажбуриятларини бажариш ёки уни рад этиш билан боғлиқ хат ва маълумотларни жўнатиш имконияти жорий қилинмоқда.

Бу борадаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 18 июлдаги "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида белгиланган талабларга тўла мос келади. Мазкур ҳужжатда давлат солиқ хизмати органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга доир қатор вазифалар белгиланган.

Шундан келиб чиққан ҳолда ва солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетини такомиллаштириш мақсадида қўшимча янги вазифаларни татбиқ этиш режалаштирилган. Шахсий кабинетга электрон рақамли имзо калитисиз кириш ва унда ишлаш имконияти шулар жумласидандир. Энди солиқ тўловчи шахсий кабинетини фаоллаштиргач, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажариш бўйича ўзаро муносабатлар фақат электрон шаклда амалга оширилади.

Жорий этилаётган технологиялар давлат хизматлари кўрсатиш тезкорлигини ошириш ҳисобидан аҳоли, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун янги имкониятлар яратади, ахборот алмашиш ва тарқатиш тезлигини ошириш ҳисобидан фискал органларнинг ўз вазифаларини бажариш самарадорлигини кенгайтиради, ахборот алмашиш борасида замонавий механизмларга ўтишни осонлаштиради.

2017 йилнинг биринчи ярмида my.soliq.uz порталига мурожаатлар сони 154,4 миллионга етди. Шу давр мобайнида 66,2 мингта якка тартибдаги тадбиркор шахсий кабинетдан фойдаланган. Қиймати 4,8 триллион сўмлик солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар масофадан туриб тўланган.

"Жисмоний шахслар имтиёзлари тўғрисида маълумотнома", "Ўз бизнесингни ташкил эт", "Солиқ тўловчиларни рўйхатга олиш" каби бошқа интерфаол хизматлар ҳам ривожланмоқда. Шу билан бирга, электрон давлат хизматларидан фойдаланувчилар учун смартфон ва планшетлар учун мўлжалланган "Soliq" мобиль илова ишлаб чиқилган.

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг фискал тизимига жорий этилиши тизим фаолияти янада ошкора бўлишига хизмат қилади ва солиқ тўловчилар учун янги имкониятлар яратади.

Роман Бондарчук, ЎзА
3 087






Все о погоде - Pogoda.uz