ЎзА Ўзбек

18.10.2019 Чоп этиш версияси

Энди пенсия (нафақа) миқдори ва тўлов муддати тўғрисида онлайн билиш мумкин

Энди пенсия (нафақа) миқдори ва тўлов муддати тўғрисида онлайн билиш мумкин

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази, Ягона интегратор UZINFOCOM ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан, пенсия/нафақа ҳақида тўлиқ маълумот берувчи янги интерактив давлат хизмати ишга туширилди.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн тарзда бир қатор маълумотларни билиб олиш мумкин: пенсия (нафақа) миқдори, тайинланган санаси, тўлаш муддати, иш стажи давомийлиги, нафақа тури, танланган муддат бўйича тўловлар миқдори, шунингдек ҳисобланган ва ҳисобланмаган иш стажи ҳақида маълумотларни олишингиз мумкин. Сиз барча керакли маълумотларни реал вақт режимида ҳеч қандай қўшимча ҳужжатларсиз олишингиз мумкин.

Ушбу хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг “Ижтимоий таъминот” бўлимида келтирилган бўлиб, жисмоний шахслар (пенсия/нафақа олувчилар) учун бепул тақдим этилади.

3 462
ЎзА