Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.09.2017 20:13 Чоп этиш версияси

Энди электрон мурожаатлар электрон рақамли имзосиз қабул қилинади

Давлат идораларининг интерактив хизматлари нафақат кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, балки аҳоли ўртасида ҳам тобора оммалашиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан хабар қилишларича, бугунги кунда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига 300 дан ортиқ давлат хизмати кўрсатувчи 600 дан зиёд давлат муассасаси ва ташкилотлари уланган. Улар томонидан яратилган ўзаро электрон таъсир механизмлари тадбиркорлик фаолиятининг деярли барча йўналишлари ва фуқаролар манфаатлари соҳаларини қамраб олган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини электрон расмийлаштириш, лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар олиш жараёни ишлаб чиқилди ва жорий қилинди, солиқ ҳисоботларини электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилди. Фуқаролар учун солиққа тортиш, суғурта, соғлиқни сақлаш, давлат идораларига масофадан туриб ариза бериш борасида интерактив хизматлар ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги қонунига мувофиқ, истеъмолчиларнинг шахсий маълумоти ва улар тақдим этаётган аризаларни ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида электрон ҳужжатлар муаллифи шахсини тасдиқлаш имкониятини берувчи электрон рақамли имзо (ЭРИ) жорий этилган эди. Жорий йил 13 сентябрдан давлат идораларига электрон мурожаат йўллаш учун ЭРИ талаб этилиши бекор қилинди. Мазкур қоида "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонуннинг Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 12 сентябрь куни имзолаган янги таҳририда ўз аксини топган.

Бундан ташқари, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририга "қайта мурожаат" (аввалги мурожаат бўйича қабул қилинган қарордан шикоят ёки норозилик билдирилади, мурожаат ўз вақтида кўриб чиқилмаётгани хақида хабар қилинади), "оммавий қабул" (мурожаатларни оммавий учрашувлар чоғида қабул қилиш), «видеоконференцалоқа», «электрон мурожаатлар» (ўрнатилган тартибга мувофиқ ахборот-коммуникация технологиялари орқали амалга оширилган мурожаат) каби янги тушунчалар киритилган.

Давлат идораларига электрон мурожаат йўллаш учун ЭРИ талаб этилиши бекор қилингани давлат интерактив хизматларининг оммалашиши, уларнинг миқдори ва сифати ошиши, Ягона интерактив давлат хизматлари портали имкониятларидан фойдаланувчи фуқаролар сони кўпайишига олиб келади.

Роман Бондарчук, ЎзА
1 811






Все о погоде - Pogoda.uz