Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.05.2018 18:47 Чоп этиш версияси

Энди ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намуналарини алмаштириш бошқа ҳудудларда ҳам амалга оширилади

Энди ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намуналарини алмаштириш бошқа ҳудудларда ҳам амалга оширилади

2018 йил 1 июндан Давлат хизматлари кўрсатиш марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари турлари яна 31 тага кўпаяди.

Ҳозирги кунда ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намуналарини бериш ёки алмаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш фақатгина Тошкент шаҳрининг Миробод, Юнусобод, Учтепа, Шайхонтоҳур туманлари ва Наманган шаҳар Давлат хизматлари марказларида жорий этилган.

2018 йил 1 июндан эътиборан Нукус, Андижон, Термиз, Когон, Зарафшон, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарлари, Дўстлик, Пастдарғом, Сирдарё, Чирчиқ ва Хонқа туманлари Давлат хизматлари марказларида ҳам ушбу турдаги давлат хизматларини кўрсатиш жорий этилиши белгиланган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими хабар қилмоқда. 

ЎзА

 


10 093