Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.05.2017 17:13 Чоп этиш версияси

Элу юрт ардоғида

Элу юрт ардоғида Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл тумани “Ўзбекистон” овул фуқаролар йиғинида яшовчи 93 ёшли Отажон бобо Жуманиёзовнинг навқирон йигитлик даври Иккинчи жаҳон уруши йилларига тўғри келган. Айни пайтда кексалик гаштини сураётган отахон юртимизда фахрийларга кўрсатилаётган эъзоз ва эътибордан манун.

–Бугунги байрам қутлови кўнглимни тоғдек кўтарди, - дейди Отажон бобо. – Ҳокимлик вакиллари хонадонимизга келиб, Президентимиз номидан пул мукофоти, совға-саломлар топширди. Имтиёзли сертификат асосида харид қилинган замонавий автомобилнинг калитини қўлимга тутқазишди. Насиб қилса, шу машинада набираларим ҳамроҳлигида юртимиздаги бунёдкорлик ишларини томоша қилиш учун сайрга чиқиш ниятидаман.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
5 413






Все о погоде - Pogoda.uz