ЎзА Ўзбек

06.10.2019 Чоп этиш версияси

Эльмира Баситханова бошчилигида қўмита жамоаси Тошкент вилояти пахта далаларидаги теримда иштирок этди

Эльмира Баситханова бошчилигида қўмита жамоаси Тошкент вилояти пахта далаларидаги теримда иштирок этди

5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Баситханова бошчилигида қўмита жамоаси Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани пахта далаларида бўлиб, теримда фаол иштирок этди. Бу ҳақида қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Эльмира Баситханова ҳашарчи, теримчи аёллар билан дилдан суҳбатлашди, қишлоқ хўжалиги ривожи орқали халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда уларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади. Самимий ва қувноқ тарзда кечган мулоқотда аёллар ўзларининг дил изҳорларини билдиришди, келажак режалари ҳақида ўртоқлашдилар, дейилади хабарда.

Фаол теримчи аёллар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

photo_2019-10-06_19-15-52.jpg

11 278
ЎзА