ЎзА Ўзбек

12.09.2018 18:23 Чоп этиш версияси

Эллигинчи мавсум бошланди

Эллигинчи мавсум бошланди Ўзбекистон давлат драма театрининг 50 йиллик юбилейи ҳамда янги мавсум очилишига бағишлаб Абдулла Қаҳҳор асари асосида саҳналаштирилган "Аяжонларим" спектакли намойиш этилди.

Унда таниқли театр арбоблари, санъатшунослар, актёрлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар узоқ тарих ва улкан маҳорат мактабига эга театрнинг 50 йиллик юбилейи билан қутлаб, ижодий жамоа фаолиятига муваффақият тилади.

– Театр олис ўтмиш масканларидан бири саналади, – дейди Ўзбекистон давлат драма театри директори ўринбосари Сардор Мансуров. – Бу театр биноси 1892 йил ҳашар йўли билан қурилган, 1926 йилда халқ уйи номи билан иш бошлаган. 1968 йилдан машҳур режиссёр Эргаш Масафаев бошчилигида труппа фаолият юритган. Театримизнинг 50 мавсуми бошланди. Тайёргарлик авжида. Ш.Бошбековнинг "Ер барибир айланаверади", К.Гольдонининг "Труффальдино" ва Ўзбекистон халқ артисти Б.Йўлдошев томонидан Зулфия асари асосида саҳналаштирилган "Ёдим синиқлари" спектаклларини репертуаримизга киритдик.

"Аяжонларим" спектакли томошабинлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Шунингдек, янги мавсум репертуаридан С.Аҳмад қаламига мансуб "Вафодор", У.Ҳамдамнинг "Мувозанат", З.Қуролбой қизининг "Аёл" каби асарлари асосида саҳналаштирилган спектакллар ҳам ўрин олган.

И.Аҳатова, ЎзА
2 317