Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.02.2018 10:55 Чоп этиш версияси

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди

Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлими томонидан Жиззах шаҳар Сангзор маҳалласида фуқаро Р.Д.га тегишли оилавий корхонада электр энергиясидан ғайриқонуний фойдаланишга чек қўйилди. 2014 йил 19 февралда давлат рўйхатидан ўтган ушбу оилавий корхона электр таъминоти идораси билан шартнома тузмасдан 29 миллион 478 минг сўмликдан зиёд электр энергиясини ноқонуний истеъмол қилгани аниқланди.

Қонунни бузган тадбиркорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноий иш очилиб, етказилган зарар тергов давомида тўлиқ ундирилди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
10 383